...
Bosh sahifa

У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар рухий-асаб касалликлари шифохонаси (РБРАКШ) марказий асаб тизимининг перинатал патологияси (МАТПП), болалар церебрал фалажи (БЦФ), спинал мушак атрофияси (СМА) ва Аутистик спектри бузилган (АСБ) билан оғриган мамлакатимизнинг барча вилоятлари ва минтақаларидан болаларга тиббий маслаҳат, жарроҳлик, реабилитацион ёрдамини кўрсатадиган Республиканинг ягона ихтисослаштирилган муассасасидир.

Касалхона 250 та бюджет ҳисобидан ва 5 та пуллик туну-кун ўрин-жойларга мўлжалланган бўлиб, 10 та бўлим, ёрдамчи ва иқтисодий бўлимларни ўз ичига олади. Касалхона ҳудудида 5 та ёзги павильон, сунъий қопламали спорт майдончаси, автодром ва 2 та очиқ сузиш ҳавзаси мавжуд.

Президентнинг 07.09.2019 йилдаги ПҚ-4440-сонли “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 12-банди ва Соғлиқни сақлаш вазирининг 17.08.2020 йилдаги 214-сонли “Болалар церебрал фалажи ва Аутизм спектри бузилишларида тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги буйруғи асосида У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар рухий-асаб касалхонасида 2021 йил январь ойидан бошлаб 30 ўринга мўлжалланган “Аутизм спектри бузилишлари бўлган болаларни реабилиация қилиш бўлими” ўз фаолиятини бошлади.

Президентнинг 25.04.2022 йил 217-сонли «Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори  воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида нафас олишида бузилиши бўлмаган СМА бўлган болаларга тиббий-реабилитацион ёрдамини ташкил этиш мақсадида шифохонада 10 та ўрин-жой ташкил этилган.

Касалхонада 36 шифокор ишлайди, шу жумладан 3 тиббиёт фанлари доктори, 4 тиббиёт фанлари номзоди, 17 – юқори малака тоифасига эга; 13 ўқитувчи, 7 логопед, 4 ўқитувчи, 4 психолог, 3  мехнат ўқитувчиси.

Ҳар йили поликлиникага болалар церебрал фалажи ва асаб тизимининг  перинатал патологияси билан оғриган 20 мингдан ортиқ бола ташриф буюради, 3000 дан ортиқ бемор шифохонада даволанади. 2022 йилда даволаш самарадорлиги 93% ни ташкил этди.

Стационар даволанишга 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Беморнинг касалхонада қолиш муддати касаллик оғирлигига, реабилитация усулларига ва даволаш самарадорлигига қараб 14 кундан 45 кунгача. Қайта касалхонага ётқизиш чақирув бўйича амалга оширилади.

 

Касалхонада она ва боланинг биргаликда қолиши учун юқори қулайликли пуллик хоналар мавжуд (ЮҚПХ). Тўлов шифохона кассасига тузилган шартномага мувофиқ нархлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади. ЮҚПХда боланинг даволаши ва овқатланиши бепул.

Ота-оналарнинг илтимосига биноан оналар учун кунига 3 марталик пуллик овқат ташкил этилган.

Поликлиникада, 2, 4 ва 5-рухий-асаб  бўлимларида болалар церебрал фалажи ва АСБ билан касалланган болаларни парвариш қилиш ва реабилитация қилиш кўникмаларини ўргатиш учун оналар мактаби ташкил этилган.

3 ёшгача  шифохона поликлиникаси бўлимида тўлиқ амбулатор даволаш курсини олиш мумкин. Даволаш курси 10 кундан 17 кунгача.

Мактабда ўқиётган болалар касалхонада ўқишни давом эттирадилар. Ўқув машғулотлари умумтаълим ва ёрдамчи дастурлар асосида рус ва ўзбек тилларида олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун даволаниш бепул, чет эл фуқаролари учун тасдиқланган нархлар рўйхатига мувофиқ пуллик асосда.

Касалхона ихтисослиги бўйича фуқароларнинг мурожаатлари масалаларини зудлик билан ҳал қилиш учун телефон туну-кун ишлайди, унинг ёрдамида исталган вақтда саволлар, муаммолар ва таклифлар билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +99890 8137350.

Шунингдек, сиз ўзингизнинг саволингизни ёки муаммоингизни касалхонанинг Телеграмм каналида ҳавола орқали ёзишингиз мумкин https://t.me/joinchat/FmfnlYqBPCRRXPzK