...
5 psixonevrologiya bo’limi

Руҳий-асаб касаликлари бўлими 45 ўринга мўлжалланган. Бўлимда 5 ёшдан 8 ёшгача бўлган болалар ота-онасиз изолятор ва қабул бўлимидан жўнатилади (“Пациентлар учун” қўлланмасида кўрсатилган керакли маълумотнома ва тахлил натижалари бўлган холда). Бу ёшдаги болалар ўткир юқумлик касаликларга моил бўлганлиги сабабли бўлим карантинга ёпилган пайтда, болалар бошқа рухий-асаб касалликлари бўлимига ёткизилади. Бўлимга келган хар бир бола барча тегишли мультидисциплинар гурух: бўлим бошлиғи, даволовчи шифокор, жаррох-ортопед, педиатр, реабилитолог, логопед ва тарбиячи, зарур бўлса дерматолог ва стоматолог томонидан кўрикдан ўтқазилади. Хамкорликда ташхис қўйилади, текширув режаси тузилади ва алохида беморнинг қайта тикланиш дастури ишлаб чиқилади. Даволаш режаси анъанавий усуллардан ташқари: массаж, даволовчи жисмоний машқлар, эрталабки гигиеник бадан тарбия, хореографик гимнастика, рухшунос билан “Фитоландия”, сенсорик хонада ва автодромда шуғулланиш, ёз кунлари бассейнда чўмилиш, тарбиячи ёрдамида пластиллин билан ишлаш, аппликация тайерлаш, чизиш, расмларни бўяш, қўшиқлар ва шеърлар ёд олиш. Юртимизда нишонланадиган байрамларга атаб ўтказиладиган тадбирларга тайерланиш ва иштирок этиш. Даволаниш муддати 30-45 куни ташкил этади. Беморни навбатдаги қайта даволанишга чақириш 3-6 ой оралиғида. Чақириқ қабул бўлими томонидан, даволовчи шифокор тавсиясига биноан бола шифохонадан чиқарилаётган кун берилади. Ундан ташқари бўлимда ота-оналарнинг қўлига кассалик тарихидан кўчирма берилади Агар ота-оналар болани олиб кетишларидан бир кун аввал, телефон орқали ҳабар беришса, барча хужжатлар аввалдан тайёрлаб кўйилади. Йил давомида церебралпатологияси бор 310 -340 та бола даволанади. Даволанишсамарадорлиги 86-90%ни ташкил этади.

Булим мудири.

Варфоломеева Татьяна Александровна.

Болалар неврологи.

Олий тоифали шифокор. Иш вақти : 8.00 – 15.30.

Абдуназарова Саодат Абдуназаровна

Олий тоифали шифокор.

Иш вақти : 8.00 – 15.30.

Якубова Мадина Асраловна.

Логопед

Маълумоти: Олий

  Катта хамшира.

Абрамова Светлана Олеговна.

Олий тоифали хамшира.

Иш вақти : 08.00 – 15.30

Логопед.Якубова Мадина Асраловна.

Бўлим жамоаси