...
Tarixi

Шифохона тарихи

Шифохона 1966 йил май ойиди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор У.Қ.Қурбонов томонидан ташкил этилган ва хозирги кунда унинг номи билан аталади.

Қурбонов Умар Қурбонович (03.03.1926й. – 02.03.1988й.), т.ф.н. – ишбилармон, олдига қўйилган вазифани тўла-тўкис бажарадиган инсон бўлган.Ташкилотчилик махоратини ишга солган холда, қисқа муддатда рухий-асаб диспансерини таклаган, 1966 йил 16 июндан бошлаб беморлар даволана бошлаган. Шифохона учун гидромелиорация техникумининг икки қаватли биноси ажратилган бўлиб, унда сув, иситиш мосламалари, канализация бўлмаган. Ўшанда кичкина бўлган шифохона жамоаси ишга киришган. Шифокорлар, хамширалар, ўқитувчилар ўз вақтини аямасдан, шифохона қурилиши учун бел боғлашган. Бинолар капитал таъмирдан чиқарилган, сув, иссиқлик, электрик токи ўтказилган, хаммом ва кир ювиш хонаси ишга туширилган. Ховлининг ичи гулзорга айлантирилган. Иш махоратини ошириш учун Республикада бошқа бундай мутахассислашган муассаса бўлмаган Шунинг учун хаммаси тоза вароқдан бошланган: штатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унда тиббий ходимлардан ташқари логопед ва тарбиячиларни киритиш.

С 1985 г. больницу возглавила к.м.н Савельева И.А (25.071939г. – 19.04.2014г).В 1987 г. было организовано самостоятельное реабилитационное отделение, хирургический блок. Первые операции были произведены Шавариным Б.В.

Мутахассисларни тайёрлаш учун улар қуйидаги муассасаларга юборилган: Сербский номидаги суд психиатрияси Марказий ИИИ, Москва шахри 18-болалар шифохонаси, Мамлакатлараро талаффуз институти ва б. Даволаниш ишларини йўлга қўйишда т.ф.н., бош шифокор муовини О.А.Стерникнинг катта хисса қўшган. У хореографик гимнастикани ишлаб чиққан ва жорий этган.

Диспансернинг материаллари юзасидан 3 та номзодлик илмий иши (У.Қ.Қурбонов, О.А.Стерник, Д.У.Қурбонова) ва 1 та докторлик иши (Н.М.Махмудова) ёқланган.

1981 йилда болалар комбинати биноси шифохонага берилгач, ётоқлар сони 300 тагача ошган, кичик ёшдаги болалар (2-7 ёш) учун бўлимлар ташкил этилган. 1984 йил диспансерга болалар рухий-асаб шифохонаси номи берилган.

1985 йилдан шифохонани т.ф.н. И.А. Савельева бошқарган (25.07.1939й. – 19.04.2014й).

1987 йилда реабилитация бўлими, жаррохлик блоки ташкил этилган. Биринчи жаррохлик амалиётлари Б.В.Шаварин томонидан бажарилган. 1996 йилда шифохонага принцесса Анна ташриф буюрган. Ташрифдан қониққан принцесса Анна шифохонага “Кўринувчи талаффуз” компьютер дастурини ва 2 та машинани тақдим этган.

1996 йилда Япония элчихонаси гранти асосида юмшоқ реабилитацион ускуналар олинган, даволовчи бадантарбия хоналари жихозланган. 2002 йилда жаррохлик блоки бўлимга алмаштирилган. И.А.Савельева бошчилигида шифохона моддий-техник базаси яхшиланди, бинолар жорий таъмирланди, бўлим ва хоналар замонавий ускуналар билан жихозланди, мактабда янги компьютерлар қўйилди.Оналар мактаби ташкил этилди. Шифохона иши тубдан ўзгартирилган. 2003 йилдан беморларнинг қўлларида жаррохлик амалиётлари амалга оширилган. 2008 йилда беморларда жаррохликдан кейингиреабилитацияни ўтказиш мақсадида тикловчи-даволовчи бўлим ташкил этилди. Оналарнинг боласи билан бирга ётиши учун “Она ва бола” бўлими ташкил этилди. 2010 йилда Нурматова Ш.О. “БЦФ резидуальной босқичида мушак тонусини коррекциялашда замонавий ёндашув”, 2011 йилда А.Г. Мирзаев “ БЦФ беморларида товон эквинусли деформациясини даволашда дифференциал ёндашув” мавзуларида номзодлик илмий ишларини химоя килишди.