...
Bemorlarga

Шифохона поликлиникасига болалар неврологи ёки умумий амалиёт шифокори йўлланмаси билан мурожаат қилиш мумкин. Стационар даволаниш фақатгина шифохона поликлиникаси шифокорлари томонидан амалга оширилади. Болалар рухий-асаб шифохонасига болани ётқизиш учун қуйидагилар керак:

  1. Сан.эпид. станциядан охирги 21 кун мобайнида инфекцион касалликлар билан контактда бўлмаганлиги ҳақида маълумотнома (мухлати 3 кун).
  2. Эмланганлиги ҳақида маълумот.
  3. Туғилганлиги ҳақидаги гувохнома нусхаси.
  4. Ота ёки онаси паспорти
  5. Мактабда ўқийдиган болалар учун мактаб жихозлари ва ўқиши ҳақида маълумотнома.

Қуйидаги тахлиллар бўлганида бемор тўғри бўлимга ётқизилади:

  1. бурун ва томокдан BL га мазок;
  2. ичак гурухи инфекциясига ахлатдан бак. экма.
  3. Эмланганлиги ҳақида маълумот (форма – 063).

Тахлиллар мавжуд бўлмаганида бемор алохида хонага ётқизилади, тахлил шифохонада олинади, уларнинг натижаси манфий бўлгандан сўнг бола бўлимга ўтказилади.

Қуйидаги беморлар даволаниш учун қабул қилинмайди:

  1. Ёндош соматик касалликларининг авжида.
  2. Ёндош анемия бўлганида (гемоглобин 80 г/л дан паст)
  3. Оғирлигинг 40%ли гипотрофик етишмовчилигида
  4. Терисида хар хил сабабали тошмалар борлигида
  5. Даволаниши натижасиз бўладиган беморлар
  6. Ақлий заифликнинг оғир ва чуқур даражасида.