...
6 psixonevrologiya bo’limi

Бўлимда 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар даволанади. Болалар ота- оналаридан ҳоли равишда булимга жойлаштирилади. Бўлимда болаларни тўлиқ парвариш қилиш таъминланган. Бу эса ўз навбатида ота- оналарга ўзларининг бошқа муаммоларини ҳал этиш ва бошқа соғлом фарзандларига вақт ажратишга имконият яратади.Булимда болалар келиб жойлашиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Болалар ота-оналаридан биринчи бора холи қолаётганлиги сабабли, бўлимда катта эътибор болаларнинг психологих мослашувига қаратилади. Шу мақсадда бўлимда “Фитоландия”ўйингоҳ хонаси ташкил этилган, ушбу хонада бўлим психологи Акопов А.А. болалар билан турли хилдаги машғулотлар (кичик гуруҳларда) ўтказади. Бундан ташқари психолог болаларга автодромда машғулотлар ўтказади ва бу ерда болалар юкори кайфиятда  машиналарда учишади, шу билан бирга йўл қоидаларини ҳам ўрганишади. Бўлимда турли хил  ўйинчоқлар  мавжуд ва ушбу ўйинчоқлар болаларни майда харакатлари ривожлантиришда мухим ахамиятга эга.Кичкина беморлар мусиқа бошқарувчилари Лямина Ирина ва Мысенко Александр Вадимовичлар бошчилигида мусиқа залида даволашга оид хореаграфия билан шуғулланишади. Ёз мавсумида эса очиқ ёзги сузиш ҳавзасига боришади.

Ўз касбини, яхши билувчи бўлим логопеди Агзамова Фотима Умидовна болалар билан кўп машғулотлар олиб боради.,бу эса болаларни аклий ва нуткий ривожланишида мухим ахамиятга эга.Бундан ташкари физиотерапия ва криотерапия  қўлланмалари (логопед муз бўлакчалари ёрдамида кейинги нуқтавий уқалаш олиб боради)  усулларидан кенг фойдаланилади. Криотерапия сўлакларнинг оқишини олдини олиш бўйича жуда эффеткив бўлиб, юз мушакларини кам харакатлилигини олдини олади. Бундан ташкари булимда   физиотерапия муолажалари  дорили электрофорез усули,синусоидаль  модуллаштирилган токлар, профессор Симонова К.А.усули билан Электроуйку, Ултратовуш ва озокирит ва парафин апплекатцияларидан  хам кенг кулланилади.

Шунингдек, жисмоний тарбиявий даволаш (ЛФК) хонасида даволанувчилар Сегментлик ва рефлекторлик уқалаш, Бобат ва Войта терапия туридаги фойдали гимнастика, вертикалли сарамжонлаш туридаги даволашларни қабул қилишади. Бўлимда “Атлант” русумли махсус кийим мавжуд бўлиб, ушбу махсус кийимдан проприоцептив коррекция қўлланмасини қўллашда фойдаланилади.Махсус кийим асосан болаларда зўраки харакатланишни олдини олишда, юриш, қадам ташлашни ва кўкрак қадди қоматини тиклашда фойдаланилади. Бўлим шифокорлари томонидан замонавий усулда даволаш тайинланади, булардан бири ИФА (инъекционфармакапунктура)-препаратларни биологик актив нуқталарга юборилиши. Шунингдек мушаклар тонусини пасайтириш ва гиперкинезни сўндириш мақсадида  мушак орасига  ботулотоксин  қилинади. Шу мақсадда хирург- ортопедлар Пигин усули асосида  чандир ва пай қисмларида спиртлик ва новокаинлик блокада даволанишини ўтказишади. Бўлимда даволаниш курси 30-45 кунни ташкил этади. Даволанишга қайта жойлаштирилиш 3-6 ой ичида чакирув асосида амалга оширилади.

Ўз касбини, яъни криотерапия методикасини (логопед муз бўлакчалари ёрдамида нуқтавий уқалаш олиб боради) яхши билувчи бўлим логопеди Хамроева Шахрибону Фарходовна болалар билан кўп машғулотлар олиб боради. Криотерапия сўлакларнинг оқишини олдини олиш бўйича жуда эффектив бўлиб, юз мушакларини кам харакатлилигини олдини олади.

Булимда мослашувчанлиги кийин кечадиган бемор болалар учун она  ва бола хонаси  мавжуд. У ерда болалар оналари билан кабул килинадилар .

  Бўлим мудираси.

Симонова Оксана Николаевна

Олий тоифали болалар неврологи.

Иш вақти: 8.00 – 15.30

 

Репина Наталья Григорьевна.

Иккинчи тоифали болалар психиатри.

Иш вакти: 8.00 – 14.00

Шифокор -ординатор.

Бердибаева Саодат Улугбековна.

Болалар невропатологи.

Иш вақти : 8:00 – 14:00

Бўлим катта хамшираси.

Димитрова Татьяна Ивановна.

Олий тоифали хамшира.

Иш вақти: 7.30 – 15.30

Логопед.

Агзамова Фотима.

 

Маълумот учун телефон:

8-371-267-73-56.