...
Fizioterapiya va reabilitatsiya bo’limi

Физиотерапия ва қайта тиклаш бўлими.

  • Шифохонада 7 та физиотерапия ва 8 та жисмоний тарбия заллари мавжуд.
  • Юмшоқ ўйин хонаси
  • Катта ёшдаги болалар учун тренажер зал
  • Мактаб ва мактабгача тарбия ёшидаги  болалар учун 2 та очиқ бассейн.
  • Ёзги мавсумда спорт ўйинлари ўйнаш учун сунъий газон билан қопланган майдонча.

 

Бола бўлимга қабул қилинаётганда даволовчи шифокор ва реабилитолог шифокорнинг биргаликдаги тиббий кўригидан ўтказилади.Болага ташхис қўйилади,қайта тиклаш потенциали аниқланади ҳамда ҳар бир боланинг ҳаракати ва руҳий ривожланишидан келиб чиққан ҳолда яккақайта тиклаш  дастури ишлаб чиқилади. Реабилитолог шифокор томонидан ҳар бир беморга махсус қайта тиклаш картаси  тўлдирилади. Унда даволаш чизмаси  тўлиқ ёритилади ва тўғри  ҳаракат ва ўз-ўзини бошқариш кўникмаларини  ишлаб чиқиш учун керакли бўлган масалалар кўрсатилади. Даволаш картасида кўрсатилган чизма  бўйича, шифокор реабилитолог ва даволовчи шифокор кузатуви остида уқалаш бўйича услубчи бола билан муолажалар ўтказади.

Даволаш курси тугаганида уқалаш бўйича услубчи даволовчи шифокор билан биргаликда ўтказилган муолажалар самарадорлигини баҳолайди ва беморни махсус картасига ёзади.

 

  • уйидагижисмонийтарбиямуолажалариқўлланилади:
    • Биологик фаол нуқталарни қўлланилиши билан дифференцирланган сегментар уқалаш
    • Қуйидаги усуллар бўйича жисмоний тарбия:

-Бобат терапия

-Войта терапия

-шифохонамизда ишлаб чикилган махсус услуб

  • Мануал терапия
  • Тренажерлар ёрдамида даволаш гимнастикаси
  • Махсус ҳолатлар ва вертикализаторлар ёрдамида даволаш
  • «Адели» махсус даволовчи кийими ёрдамида динамик проприорецептив коррекция усули
  • Даволаш гимнастикаси услубчи кузатуви остида ёзги спорт майдончасида машғулотлар.

Рефлексотерапевт шифокорлари бўлимнинг даволовчи шифокори тавсияси билан игнарефлекс терапияси ва нейропротектор ва бошқа препаратлар билан иньекцион фармакопунктура усулларини қуллайди.

Физиотерапевтик даволаш усулларидан иссиқлик билан даволаш (озокерит-парафин аппликациялари) ва аппарат физиотерапияси (эндоген, дорили электрофарез, импульсли токлар, смт терапия,дорсонваль, ультратовуш, транскраниал микрополяризация , магнит-лазер терапияси) қўлланилади. Ёзги мавсумда очик бассейнларда гидрокинезотерапия усули қўлланилади.

Бўлим маъмурияти.

Бўлим бошлиғи

Лукьянова Марина Владиславовна

Олий тоифали, болаларневрологи,

реабилитолог.

Иш вақти 8:00 -15:30

Обидов Жавлонбек Илхомжон угли

Врач-Реабилитолог, Рефлексотерапевт, Мануальный терапевт, Массажист

Очилова Мохира Хакимовна

Врач физиотерапевт высший квалификации, стаж работы: 32 года

Врач реабилитолог.

Нурмухаммедова Сожида Рустамовна.

Иш вақти 8:00-14:00

Бўлим жамоаси