...
3 psixonevrologiya bo’limi

3 – рухий-асаб бўлими

Бўлим 40 кеча-кундуз ўрин-жойлар учун мўлжалланган. 13-18 ёшдаги болалар ота-онасиз изолятор  ва қабул бўлимидан касалхонага ётқизилади (агар “Беморлар” рукнида кўрсатилган барча керакли маълумотнома ва тахлиллар мавжуд бўлганда). Шунингдек бўлимда онаси билан бирга қолиш учун 2 та юқори комфортли ўрин-жой бор.

Бўлимга қабул қилинган ҳар бир бола кўп тармоқли мутахассислар гуруҳи – бўлим рахбари, даволовчи шифокор, нейрортопед-жарроҳ, педиатр, реабилитолог, педагог-психолог, дерматолог ва стоматолог томонидан текширилади. Биргаликда тахшис қўйилади, болани текшириш режаси тузилади ва индивидуал махсус реабилитация дастури ишлаб чиқилади.

Болалар бўлимга мияда тугалланган патологик жараён билан кирганлиги сабабли, яъни резидуал босқичда, боланинг ижтимоий мослашуви масалаларига кўпроқ эътибор берилади. Ижтимоий мослашув – бу ногирон боланинг мустақил ҳаётга, таълимга ва касбни эгаллашга максимал даражада мослашиши. Бунинг учун бўлимда тарбиячи-психолог билан машғулотлар олиб боради. Меҳнат ўқитувчиси раҳбарлигида болалар каштадўзлик, бисер билан ишлаш, буюмлар ясаш, аксессуарлар ясаш билан шуғулланадилар. Анъанавий равишда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни – 1 июн ва халқаро ногиронлар куни – 3 декабр кунлари ўтказиладиган болалар асарлари кўргазмаси ва савдосида болалар томонидан тайёрланган ҳунармандчиликка талаб катта.

Бундан ташқари, мактабда ўқиётган болалар шифохона мактабида ўқишни давом эттиришлари, шунингдек, компьютер саводхонлиги курсидан ўтишлари мумкин.

13-15 ёшли болаларни даволаш муддати 21-30 кун (реабилитацион салоҳиятига қараб). 16-18 ёшдаги болалар учун – 14 кун. Қайта касалхонага ётқизиш чақирув бўйича 3-6 ойдан кейин амалга оширилади.

2018 йилда даволаш самарадорлиги 87% ни ташкил этди.

2021 йилдан буён 3-бўлим болалари билан кикбоксинг бўйича Ўзбекистон (2006) ва Португалия (2012) бўлган икки карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистон Республикаси чемпиони Саядян Гагик Кик-боксинг, Нипон-кемпо, Дзюдо, Самбо, Jiu-jitsu, Қўл жанги, Универсал жанг, ММА бўйича мунтазам равишда жанг санъати дарсларини ўтказиб боради.

Бўлим телефони: (8371) 267-73-52

Агар сизда бирон бир савол, таклиф ёки шикоят бўлса, ҳаволани босиш орқали бўлимнинг telegram каналида маълумот қолдиришингиз мумкин: https://t.me/uchinchibolimrdpnb

 

Бўлим рахбари:
Пушкарева Ольга Викторовна.Олий тоифали болалар неврологи, рефлексотерапевт.
«Дустлик» ордени кавалери (2019 й.)

Иш стажи 25 йил.
Иш вақти: 8.00- 15:00

Ординатор-шифокор, болалар неврологи:
Байшарипова Мухайё Убайдуллаевна
Иш стажи 5 йилИш вақти: 8.00 – 14.00
Бўлим катта хамшираси.
Бисариева Анна Вахабовна.Олий тоифали хамшира.

Иш стажи 22 йил.

Иш вақти: 8.00- 14.00

Тарбиячи.
Таджибаева Роза Мирзахакимовна.Маълумоти махсус ўрта.

Иш стажи 20 йил.

 

 

Тарбиячи.
Рахимова Рушана Улугбековна.Маълумоти махсус ўрта.

Иш стажи 10 йил