...
1 psixonevrologiya bo’limi

Бўлим иши мақсади:

БМФ беморларида ортопедик-жаррохлик даволаш усулларини таъсирини ошириш.

Бўлимда қуйидаги беморлар даволанадилар:

  1. Қабулхона ёки изолятор бўлимидан ўтқазилган, бирламчи жаррохлик амалиёти режалаштирилган беморлар.
  2. Қабулхона ёки изолятор бўлимидан ўтқазилган, жаррохлик амалиётининг кейинги босқичлари режалаштирилган беморлар.
  3. Қабулхона ёки изолятор бўлимидан ўтқазилган, бир йил давомида жаррохлик амалиётидан кейинги тикланиш давридаги беморлар.
  4. Жаррохлик бўлимида жаррохлик амалиёти ўтказилган беморлар.
  5. Психо-неврологик бўлимлардан ортопед жаррохлик усули билан даволаш режалаштирилган беморлар.
  6. Ботулотоксин юборилгандан кейинги даволаниш давридаги беморлар.

Жаррохлик усули билан даволаниш учун танланган беморлар маслахат-диагностика поликлиникасида, қабулхона ва психоневрология бўлимларида танлаб олинади. Текширувдан сўнг, қониқарли натижа ва бола ота-онасининг бири томонидан берилган ёзма равишдаги розилигига асосланиб, бемор режали операцияга тайёрланади. Даволов-тикланиш бўлимида операция олди тайёрлов ишлари, жаррохлик бўлимидан қайтгандан сўнг комплексли операциядан кейинги реабилитация усуллари билан даволанади.

Бўлимда қуйидаги даволаш чоралари амалга оширилади:

  • Ортопед-жаррохлик даволанишга мўлжалланган беморлар кўрикдан ўтқазилади.
  • Жаррохлик йўли билан даволаш босқичларини эътиборга олган холда режа тузиш.
  • Беморни жаррохлик амалиётига тайёрлаш.
  • Иммобилизация ва гипс олиниш даврида операциядан кейинги реабилитация.
  • Узоқ операциядан кейинги даврда беморларни даволаб-тиклаш.
  • Ортопедия сохасига тегишли бошқа муассасаларда операция қилинган беморларни реабилитация қилиш.
  • Қатъий ортопед назорати остида бажариладиган ортопедик муолажарал билан беморларни реабилитация қилиш.
  • Ботулотоксин билан даволанадиган беморларда муолажадан кейинги реабилитацияни ташкил қилиш.
  • Ортезлаш ва гипслаш.
Хикматуллаева Дилбар Нигматовна

Болалар психиатри. Олий тоифали шифокор.

Иш вақти: 8.00-15.30

Ташпулатова Нодира Носировна.

Болалар неврологи.

Иш вақти: 8.00-14.00

Катта хамшира.

Тулешова Индира Турдимуратовна

Олий тоифали хамшира.

Иш вақти: 8.00-15.30

Логопед.

Азимова Махмуда Джумабаевна

Маълумоти олий.

Иш вақти: 9.00 – 12.30

Булим жамоаси


Телефон: (0371) 2677351