...
Hujjatlar

Болалар ногиронлиги хуқуқларини кафолатловчи ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари:

  • «Фуқароларнинг соғлигини сақлаш тўғрисида», 1996 й.
  • «Бола хуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», 2008 й
  • «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида» (янги тахрирда) 11 июль 2008 й.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари

  • ПҚ- 892 18 июнь 2008 йил «Болаликдан ногирон туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисида»
  • ПҚ-1935 12 март 2013 йил«2013-2017 йилларда болаликдан ногирон туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисида»

Қарорлар ва буйруқлар

  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги қарори «16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш хақида тиббий хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низом», 2009й.
  • ССВ буйруғи «16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш хақида тиббий хулоса бериш ва ногирон болаларга тиббий хизматни яхшилаш тўғрисида», 2009 й.
  •  Ўзбекистонреспубликасивазирлармаҳкамасининг №307 Қарори

«Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитация қилишсамарадорлигиниянадаоширишчора-тадбирларитўғрисида»

  • ССВ №225 буйруги “Болаларга тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”. Юқоридаги буйруқ асосида 18 ёшгача бўлган болалар Ўзбекистон Республикаси ССВ муассасаларида бепул даволанади.

Тасдиқдан ўтказилди:

  • 0-5 ёшдаги болаларни стационар даволаш буйича қўлланма.

Турмуш фаолияти чекланган болаларга тааллуқли Ўзбекистон Республикаси қонунлари жаҳонда қабул қилинган қонунларга мос келади, ногиронларни дискриминация қилмасликка ва уларнинг жамиятга тўлиқ мослашувига, улар учун тўлақонли хаёт кечиришлари учун шароит яратишга йўналтирилган бўлиб, бунинг ичида хизматлар кўрсатиш, маълумотлар ва таълим олиш, ишлаш киради.

Ўзбекистон Республикаси ССВ муассасаларида 16 ёшгача бўлган болалар ногиронлигини аниқлаш ССВ нинг №291 сонли буйруғи “16 ёшгача бўлган болаларда ногиронлик тиббий хулосасини бериш ва уларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш” асосида бажарилади. Барча тиббий муассасаларда бош шифокор буйруғи асосида шифокор маслахат комиссияси тузилади, унда бош шифокор ўринбосари, бўлим мудири ва даволовчи шифокор жалб этилади.

Ногиронликни расмийлаштириш турар жой поликлиникасида бажарилади. Керакли хужжатлар: туғилганлик тўғрисида гувохнома, уч имзоли касаллик тарихидан кўчирма, текширувлар натижалари (керакли холатларда рентген, ЭКГ, УЗИ, ЭЭГ, МРТ, КТ, клиник биохимик лаборатор текширувлар) ва ота оанасининг паспорт маълумотлари. Тиббий хулоса болани 6 ой давомида касаллик амбулатор ва стационар шароитда текшириш, даволаниш муалажалари ўтказилганда ВКК расмийлаштирилади.

Туғма ривожланиш нуқсонларида ва ижтимоий ахамиятга эга бўлган касалликларда (сил, мохов, ОИТС, ўсма, рухий, юқимли касалликларида) барча тиббий текширувлар ўтказилганда, тиббий хулоса 6 ойдан вақтли берилиши мумкин. Тиббий хулоса 16 ёшга тўлганча 1-2 йилга берилади. 16 ёшгача ногиронлик берилиши учун аввал 2 йилга ногиронлик берилиб реабилитация муолажалари ўтказилади. Тиббий хулоса ота-она томонидан керакли хужжатлар топширилгандан кейин 10 кун давомида берилади.

Ногирон бола турар жой поликлиникасида руйхатда туради. Йилда бир марта (керакли холларда 2 марта) қўшимча касалликларни даволаш учун профилактик кўрувлар ўтказилади.