...
4 psixonevrologiya bo’limi

Бўлим икки қисмдан иборат: 1. “Она ва бола” бўлими 15 та болалар ва 15 та оналарга мўлжалланган.
2. 15 та болалар учун ўрин, карантин ва ташхис аниқлаш бўлими.

“Она ва бола” бўлимига навбат билан ва поликлиника рўйхати бўйича 0 дан 5 ёшгача бўлган бемор болалар ётқизилади. Бўлимда даволаниш муддати 21 кун. Навбатдаги даволаниш учун беморга чақириқнома асосида 3-6 ойдан сўнг хабар берилади. Қайта даволаниш учун чақириқнома бўлим мудири томонидан берилади.

Бўлимда даволаниш учун бемор бола фақат онаси билан бирга ётқазилади (бошқа оила аъзолари бундан мустасно). Чунки бўлимнинг асосий вазифаси- фарзанди БЦФ билан касалланган боланинг онаси уни қандай парвариш қилиши хамда уй шароитида оддий қайта тиклаш муолажаларини қай усулда бажаришни ўргатишдан иборат. Бундан ташқари оналар бўлимда болалари учун қайта тикловчива коррекция ишларини ўтказишда мутахасисларга ёрдамчи вазифсани ўтайдилар. Оналарга касаллик варақаси берилмайди. Агар оналарнинг бемор фарзандлари билан бўлимда ётиб даволаниши учун имкониятлари ёки шароитлари бўлмаса, у холда болани шифохонадаги бошқа рухий-асаб касалликлари бўлимига ёлғиз ўзини қолдиришлари мумкин.

Карантин ва ташхисни аниқлаш бўлимига тиббий текширувдан ўтмаган 3 ёшдан 18 ёшгача беморлар ётқизилади. Бўлимда бемор учун керакли тахлиллар олинади. Тахлил натижаси қониқарли бўлгандан сўнг бемор ёшига қараб рухий-асаб касалликлари бўлимига ўтқазилади.

Бўлим жамоаси

Бўлим мудири.

Беккулбекова Махмуда Одиловна.

Олий тоифали болалар неврологи.

Иш вақти: 8.00 – 15.30

Шифокор ординатор.

Расулова Ноила Зайнутдиновна.

Олий тоифали болалар неврологи.

Иш вақти:8.00-15.00

Бўлим катта хамшираси.

Карабоева Азиза Ариповна

Олий тоифали хамшира.

Иш вақти:8.00-15.00.

Логопед.

Усманова Гулноза Рихситиллаевна.

Олий маьлумотли. Иш вақти: 9.00 – 12.30

Рухшунос.

Миннулинова Эльвира Рашидовна.

Олий маьлумотли. Иш вақти: 8.00 – 14. 00

Бўлим фаолиятидан:

Бизнинг жамоамиз: