...
Новости - Чет эл фуқаролари учун маълумот

У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар рухий-асаб касалхонаси Ўзбекистон Республикасида болалар церебрал фалажи, Аутистик спектр бузилиши ва асаб тизимидаги бошқа органик бузилишларида тиббий ва реабилитацион ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассаса ҳисобланади.

Шифохона вазифалари:

асаб тизими перинатал патологияси,

болалар церебрал фалажи (БЦФ),

ўтказилган инсульт асорати,

марказий асаб тизими шамоллаши ва жарохатдан кейинги касалликлари,

АСБ,

рухий ривожланишнинг орқада қолиши,

нутқнинг орқада қолиши билан оғриган 0 дан 18 ёшгача бўлган болаларга малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш.

Бирламчи мурожаат қилган беморлар маслахат поликлиникаси шифокорлари томонидан кўрилади. Маслахат поликлиникасида вақтли ёндашув хонаси фаолият юритмоқда: асаб тизими перинатал патологияси ва БЦФ ривожланиши эхтимоли бўлган 3 ёшгача болалар амбулатор шароитда тўлиқ мажмуавий даволанишлари мумкин.

Шифохонада мавжуд клиник ва асбоб-ускунали текшириш усуллари:

— мутахассислар маслахати (болалар неврологи, психиатр, ортопед, реабилитолог, дефектолог, психолог);

— ташхисот сўровномалари ва шкалалари;

— қоннинг умумий ва биохимик тахлили, сийдикнинг умумий тахлили, копрология;

— рентгенологик текшириш;

— Ички аъзоларнинг, бўғимнинг УТТси, нейросонография;

— электроэнцефалография, эхоэнцефалоскопия, электрокардиография.

Болалар церебрал фалажи, Аутистик спектр бузилиши ва асаб тизимидаги бошқа органик бузилишлари ташхиси тасдиқланган беморлар рўйхатга олинади ва стационарда даволаниш учун йўлланма берилади.

Шифохонада ёшига нисбатан бўлинган 5 та рухий-асаб бўлимлари, ортопедик жаррохлик бўлими, тикловчи даволаш бўлимлари ишлайди. Ҳар бир бўлимда физитотерапия ва реабилитация хоналари (7 та физиотерапия ва 10 та даволовчи жисмоний тарбия хоналари), логопед (7 та хона) хоналари мавжуд. Бундан ташқари, 50 ўринга мўлжалланган мактаб, 3 та психолог хонаси, ижтимоий мослашув хонаси, қумли даволаш, ЛЕГО хоналари, махорат хоналари, 2 та сенсор хоналари мавжуд. Ҳар бир бўлимда юқори шароитли бемор хоналари ташкил этилган.

Шифохонада мутахассисларнинг биргаликдаги кўриги ўтказилади, индивидуал реабилитация дастури тузилади.

Шифохонада қуйидаги даволаш усуллари қўлланилади:

  1. ДЖТ, уқалаш, холатли даволаш, хореография.
  2. Кинезотерапия.
  3. Аппаратли физиотерапия и иссиқ билан давллаш.
  4. Лазерли даволаш ва лазерли акупунктура.
  5. Нина санчиш.
  6. Ортопедик тартиб ва ортезлаш.
  7. Ботулотоксина-А дорисини санчиш ва ундан кейинги реабилитация.
  8. Пигин усулида спирт-новокаинли блокада.
  9. Санчишли фармакопунктура нейропротекторлар билан.
  10. Дори-дармонли даволаш.
  11. Жаррохлик усуллари.
  12. Сенсомотор даволаш.
  13. ABA-даволаш
  14. PECS карталари ёрдамида альтернатив коммуникация тизими.
  15. ТЕАССН дастурида коррекциялаш ишлари.
  16. Рухиятни даволаш.
  17. Ижтимоий мослашув одатларини ҳосил қилиш.
  18. Мехнат билан даволаш.
  19. Билим олиш.
  20. Боланинг оиласи ва атрофидагилари билан ишлаш.

Ходимлар салохияти:

тиббиёт фанлари доктори -3 нафар,

тиббиёт фанлари номзоди -3,

олий тоифали шифокорлар — 13,

биринчи тоифали шифокорлар — 3,

иккинчи тоифали шифокорлар — 7.

Бундак ташқари, шифохонада 30 педагог (логопед, тарбиячи, психолог, ўқитувчи,  мехнат мутахассиси, мусиқа ходими), 85  хамшира ва 136 – кичик тиббиёт ходимлари ишлайди.

Шифохонада Россия ва Швейцариянинг илғор клиникаларида малакасини оширган, нейроортопедик касалликларда оёқ ва қўлларнинг деформация ва контрактураларини тўғрилашнинг замонавий усулларини биладиган мутахассислари бўлган ортопедик жаррохлик бўлими фаолият юритмоқда.

Шифохонада оналар мактаби ташкил этилган бўлиб, оналарга уй шароитида бажариладиган оддий реабилитация усуллари ўргатилади.

Шифохонанинг мутахассислари доимо ўз малакасини ошириб келади, янги замонавий усулларни ўрганишади ва даволаш жараёнига тадбиқ этишади. Яқинда, 2020 йилнинг ноябр-декабр ойларида шифохонанинг 16 нафар мутахассиси АВА-терапия бўйича Калифорния Университети (АҚШ, Сан-Франциско шахри) ва коррекцион терапия бўйича «Наш солнечный мир» Маркази (Россия Федерацияси, Москва шахри) базасида малакасини оширди.

Ортопед шифокорлар Базел шахри Университети клиникасида (Швейцария) малакасини оширди.

Болани касалхонага ётқизиш учун қуйидагилар бўлиши керак:

  • Республика болалар рухий-асаб касалхонаси мутахассисларининг хулосаси;
  • Эмлашлар ҳақидаги маълумотлар;
  • Боланинг туғилганлик ҳақидаги гувохномаси асли ва нусхаси;
  • Ота-онанинг паспорти асли ва нусхаси.

Касалхонага ётқизишга қарши кўрсатмалар:

  1. Рухий касалхоналарга ётишни талаб қиладиган оғир рухий касалликнинг мавжудлиги;
  2. Ўткир даврдаги соматик касалликларнинг борлиги;
  3. Юқумли касалликлар мавжудлиги.

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Олмачи қўчаси, 1-уй. Телефон: 712677350, 712677356, E-mail: rdpnb@mail.ru  веб-сайт: www.rdpnb.uz